Kirish - A'zo bo'lish
Home |
Рекомендуем
Library | Foydali maslaxatlar

«ҲАЙЗ ОЛДИ СИНДРОМИ НАСЛ СУРАДИ?!»

Added:admin (18.07.2022 / 14:12)
Rating:rating 1561 article (0)
Reads:336
Comments:0
Аёл шифокорга кўринмай туриб ўз саломатлиги ҳақида «ой кунлари» га қараб баҳо бера олади. Ҳайз циклидаги ўзгаришлар хасталикнинг илк аломатлари саналади. Бир қарашда бу муаммо билан деярли барча қиз-жувонлар рўбаро келган. Ким учундир ҳайздан олдинги оғриқлар, кўп миқдордаги ажралмалар, ҳар ой икки-уч кунлаб ўриндан қўзғалмай ётиш одатий ҳолга айланиб улгурган. Маслаҳатимиз, бу нозик жараёндаги кичик ўзгаришга ҳам бефарқ қарамай, шифокор кўригидан ўтишни кечиктирманг. Сизни қизиқтирган саволларга олий тоифали шифокор, гинеколог Зумрад СОБИРОВА жавоб беради.

«Хавотирим ўринлими?»

— Турмушга чиқмаганман. ҳар ойда ҳайз кўраман, аммо унинг давомийлиги ҳамда миқдори мени ташвишга солмоқда. Циклнинг бир хил эмаслиги муаммо саналмайдими?

Шаҳзода, Тошкент шаҳри

— Ҳайзнинг биринчи кунидан кейинги ойдагисигача бўлган вақт ҳайз цикли деб аталади. Ўрта ҳисобда бу 28 кунни ташкил этади. Бироқ ҳар бир организмнинг ўз биологик соати мавжуд бўлиб, ҳаммада ҳам цикл бир хил бўлавермайди. 21 кундан 35 кунгача оралиқли «ой кўриш»лар нормал саналади. Циклнинг давомийлиги 3-7 кун оралијида бўлади. Нормадан ташқари ҳолатлар кузатилса, албатта, шифокор кўригидан ўтиш лозим. Бир суткада ажралмалар миқдори 80 мл.дан ошмаслиги керак, яъни 24 соат ичида 4 та тагликдан кўп ишлатсангиз, хавотирланишингиз ўринли. Бундан ташқари ҳайз цикли узоқ давом этса, қондаги гемоглабин миқдорини текширтиринг. Бу қамқонликнинг белгиларидан бири ҳисобланади.

«Спиралдан белим ојрийди»

— Фарзандли бўлганимдан кейин, чилла даврида спираль қўйдиргандим. Шунга ҳам бир йилча бўлиб қолди. ҳайз даврида белимда кучли оғриқ сезаман, ҳеч нарса ёқмай қолади. Спирални олдириб ташласам, ҳайз даври ојриқсиз кечадими?

Зарина, Сирдарё вилояти

— Бачадон ичи воситалари (спираль) – ҳозирги кунда энг қулай ва хавфсиз воситалар жумласига киради. Аммо, айрим ҳолатларда бу усулнинг бир қатор ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин (ҳайзнинг кўп ва давомли келиши, ҳайз даврида ојриқлар кузатилиши ва бошқалар). Шундай ҳолат кузатиладиган бўлса, албатта бу усулдан воз кечиш керак. Тиббий нуқтаи назардан, сизга тўјри келадиган восита, бу – контрацептив таблеткалардир. Шунингдек, бир маротабалик латекс воситаларини ҳам қўллаш мумкин. Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун даволовчи шифокорингиз билан суҳбатлашишни тавсия этамиз.

«Қуюқ ажралмалар хавфлими?»

— Ёшим 14 да. Онамдан бу ҳақида сўрашга уяламан. Дугоналарим эса ваҳимачи. ҳайз даврида жигарсимон ажралмалар келади. Ичимдаги бирор аъзонинг бўлаги тушаяптими, деб ўйлаб қоламан. Аслида у нима?

Соҳиба, Чирчиқ шаҳри

— Ҳар ҳайз циклида аёл ички жинсий аъзолари ҳомиладор бўлишга тайёрланади. Тухум ҳужайранинг урујланиши юз бермаганидан кейин бачадон ички деворидаги эндометрий қавати кўчади (айнан у жигарсимон ажралма саналади). Натижада у ерда жойлашган майда қон томирлари зарарланади. Улардаги бу қон кетишини биз ҳайз ажралмалари сифатида биламиз. ҳайз вақти қуюқ ажралмаларнинг келишидан ваҳимага тушманг.

«Бошим оғрийди...»

— «Ой кўриш»имдан 2-3 кун аввал бошим қаттиқ ојрий бошлайди. Безовталик ҳайз циклининг биринчи кунларида ҳам давом этади. Ојриқ қолдирувчи дорилар таъсир қилмайди. Ишлашга қийналаман. Бунинг сабаби нима, даволанишим керакми?

Дилсора, Андижон вилояти

— 5-10 % аёлларни ҳайз олди кучли бош ојрији (мигрень) безовта қилади. 25-30 % заифаларда эса турли хасталиклар ва иқлимнинг ўзгариши оқибатида турли ўзгаришлар кузатилиши мумкин. ҳайз циклининг сўнгги фазасида организмда тестастерон гормонининг миқдори кескин равишда ошади, айнан у бош ојријини юзага келтиради. Аксарият ҳолларда аёллар бошнинг икки чаккаси ҳамда гарданида кучли ојриқ ҳис қилаётганидан шикоят қилишади. Бу ҳолатлар артериал қон босимининг ошиши, мияда сув йијилиши каби симптомларга тахмин қилинади. Маслаҳатим, гинеколог ва невролог кўригидан ўтинг.

«Неча ёшдан «ой кўрилади?»

— Қизим 13 ёшда. ҳанузгача ҳайз кўргани йўқ. Менда бу ҳолат 10 ёшимда содир бўлган. Шу боисдан ташвишга тушиб қолдим. Балки шифокорга олиб боришим керакдир...

Маҳфуза, Самарқанд шаҳри

— Она ва қизнинг ташқи кўринишида ўхшашликлари бўлиши мумкин, бироқ ички организмнинг ўзига хослиги мавжуд. Аксарият қизларда илк ҳайз 11-12 ёшида бошланади. Тадқиқотлар натижасига кўра, қизларнинг вазни 47 килограммга етмагунига қадар ҳайз кечикиши ҳам мумкин. Тўладан келган қизларнинг эрта «ой кўриши»нинг сабабларидан бири айнан вазн саналади. Ваҳимага берилмай қизингизни 15 ёшга тўлишини кутишни тавсия этамиз. Турли ўй-фикрларга берилмаслик учун яшаш жойингиз бўйича худудий поликлиникадаги болалар гинекологига олиб боришингиз мумкин.

«Тўйдан кейин ўтиб кетадими?»

— Ҳар ойда икки-уч кун «вой-вой»лаб, белимни кўтаролмай ётишим одатий ҳолга айланиб қолган. Ҳайз келганида бирор иш қилиш у ёқда турсин, қаддимни ҳам кўтаролмай қоламан. Онамда ҳам худди шундай бўлган экан, «Турмушга чиққанимдан кейин ўтиб кетган, сенда ҳам шундай бўлади» деб таскин беради. Чиндан ҳам оғриқлар насл сурадими? Тўйдан кейин тўхташи ҳам ростми?

Назира, Қибрай тумани

— Ҳайз кўрганида аёл бош айланиши ва оғриши, беҳузурлик, бел қисмидаги оғриқлар, умумий ҳолсизлик, қорин дам бўлиши, оғиз қуриши ва оёқларнинг оғирлашишини ҳис қилса, унга дисменорея ташхиси қўйилади. Баъзида оғриқнинг зўридан ҳушидан кетиш ёки тана ҳароратининг кўтарилиши кабилар ҳам юз бериши мумкин. Юқоридагиларнинг бирортаси кузатилса ҳам шифокор ҳузурига бориш учун етарли асос бўла олади. Бу патологияларнинг сабаби организмнинг анатомик хусусиятлари ҳамда ташқи таъсирлар оқибатидаги турли ўзгаришлардан бўлади. Шунингдек, уларнинг наслдан-наслга ўтишини ҳам инкор этиб бўлмайди. Аёл кун тартиби, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш борасида ҳам аҳамиятли бўлмаса, бу каби муаммоларга дуч келиши мумкин. Чунки организмга микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги ҳайзнинг оғриқли ўтишини юзага келтиради. Турмушга чиққач оғриқлар сизни тарк этади, деб ишонтиролмайман. Бу организмнинг ўзига хослигидир. Бундан ташқари, қизлик даврида саломатлигига бефарқ бўлган келинар тез-тез циститга чалиниб туради, уларда шамоллаш ҳолатлари ҳам кўпроқ кузатилади.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.
Download txt | fb2
XIKOYALAR.RU
Home
0 / 6© Hikoyalar.Ru

erotik hikoyalar, ehtirosli erotik hikoyalar, Uzbekcha sekslar, uzbekcha porno videolar, uzbekcha porno, erotik videolar, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, asalxoney jalap rasmlari, uzbekcha seks rasmlar, seks uzbechka, uzbekskiy sekis, ehtirosli hikoyalar, uzbek qizlari seks rasmlari, uzbek erotika, amlar.ru, uzbxxx.com, uzbum.ru, pizdauz.ru, seks videolar, uzbekskiy seks videolar

Hikoyalar.Ru